Қирғизистон ва Ўзбекистон МСК раислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2020 йил 3 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссиясининг раиси Н. Шайлдабекова  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси М. Абдусаломов шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Х.Мирзахидов билан учрашди.

Учрашу давомида Н. Шайлдабекова ушбу парламент сайловларининг қийин эпидемиологик вазиятдаги ўзига хос хусусиятларини қайд этиб ўтди.

«Умид қиламизки, биз фуқароларимизнинг соғлиғи учун сайловларни хавфсиз ўтказамиз ва шу билан бирга демократик, эркин сайловларнинг барча стандартларига риоя қиламиз, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишни таъминлаймиз. Бу масалада Қирғизистон ҳукумати катта ёрдам кўрсатмоқда, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссияларига ёрдам бериш учун штаб ташкил этилди. Мазкур штаб  МСК билан биргаликда ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сайловнинг барча босқичларида зарур эпидемиологик хавфсизлик алгоритмларини ишлаб чиқди », деди Нуржан Шайлдабекова.

Учрашувда томонлар халқаро сайлов амалиёти, шунингдек Қирғизистондаги сайлов кампанияси даврида коррупцион ва ҳуқуқбузарлик холатлари учун жавобгарликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раҳбарининг сўзларига кўра, қонунчиликни такомиллаштириш ва инклюзивликни ошириш жараёнида аёлларнинг депутатлик мандатлари ва ногиронлиги бўлган шахслар учун сайлов ҳуқуқлари кафолатларини рўёбга чиқариш иштирокини таъминлаш бўйича чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раҳбари Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига сайловларни ўтказишда муваффақиятлар тилади.

 

Қирғизистон Республикаси МСК

Ахборот бўлими

05.10.2020 79