Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Сайт ҳақида

Ҳурматли сайтдан фойдаланувчилар!


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайти (http://www.elections.uz) – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий интернет манбасидир.


Сайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолияти, у томонидан ташкил қилинган ва ўтказилган тадбирлар, сайлов ва референдум ҳақидаги ахборот ва материаллар жойлаштирилади.


Сайт (http://www.elections.uz) билан боғлиқ ахборот ресурси, башарти қонун ҳужжатларида бошқа қоидалар белгиланган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки ҳисобланади. Жойлаштириладиган ахборотдан тижорат мақсадида фойдаланиш мумкин эмас. Расмий сайт маълумотлари фойдаланиш учун очиқ ахборотлардан иборат. У “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ махфий ва ҳимоя қилиниши лозим бўлган ахборот сифатида кўрилмайди. 


Бошқа сайтларга жойлаштирилган ахборот ишончлилиги учун Марказий сайлов комиссияси жавобгар бўлмайди.


Сайт ахборотидан фойдаланиш ҳақида


http://www.elections.uz сайтида жойлаштирилган ахборотдан нусха кўчириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида сайт ахборот бўлимларидаги у ёки бу маълумотларни келтиришга фақат манбани (электрон ОАВда тегишли интернет саҳифасини) кўрсатган тақдирда йўл қўйилади.


“Қонунчилик” ва “Ҳужжатлар” бўлимлари ахборотларининг мақоми


Марказий сайлов комиссиясининг расмий интернет-сайтининг “Қонунчилик” ва “Ҳужжатлар” бўлимлари сайтдан фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси сайлов тизими ва сайлов жараёнини ташкил қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан фойдаланишини ташкил қилиш учун мўлжалланган, маълумот хусусиятига эга ва ахборот вазифасини бажаради.


Шунга ҳам эътиборингизни жалб қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги  Қонунининг 29-моддасига мувофиқ “Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами”, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини эълон қилишнинг расмий манбалари ҳисобланади.


«Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ахборотномаси» - «Вестник Центральной избирательной комиссии Республики Узбекистан» журнали Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарорларини эълон қилишнинг расмий манбаси ҳисобланади.


Техник маълумотлар


URL: http://www.elections.uz


Сайтни тўлақонли кўриб чиқиш учун қуйидаги иловалардан фойдаланиш лозим –6.0 ва ундан юқори browser Microsoft Internet Explorer, 1.5 ва ундан юқори Mozilla Firefox, 9.0 ва ундан юқори Opera ва б..


Расмий сайта кенглик бўйича компьютерингизда ўрнатилган монитор экрани кўрсаткичларига қараб автоматик тарзда ўз миқёсини олади. Сайтни кўриб чиқиш учун экраннинг максимал кўрсаткичи - 1024х768 пиксел.


Ушбу сайт мобил версиясига эга: m.elections.uz. Шунингдек, кўриш қобилияти заифлашган шахслар учун режимидан ҳам фойдаланиш мумкин.

18Август 2014



Долзарб мавзулар