Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Ҳамкорлик

Ўзбекистон кузатувчилари Белоруссияда

Сайловлар ва республика референдумларини ўтказиш бўйича Беларусь Республикаси Марказий комиссиясининг ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси М.Абдусаломов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Д.Саъдуллаев МДҲ кузатувчилари миссияси таркибида 2015 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтган Беларусь Республикаси Президенти сайловини кузатишда иштирок этдилар.

13975

15Октябрь 2015

Қирғизистон Республикаси Жоқорғу Кенеши депутатлари сайловини кузатиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов МДҲ Ижроия қўмитаси миссияси таркибида, Ўзбекисон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ш.Якубов эса Шанхай ҳамкорлик ташкилоти миссияси таркибида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С.Қурбанқулов Сайлов органлари умумжаҳон ассоциацияси экспертлари таркибида 2015 йил 4 октябрь куни бўлиб ўтган Қирғизистон парламенти сайловини кузатишда иштирок этишди.

12975

06Октябрь 2015

БСОА Бош ассамблеяси ва Умумжаҳон конференцияси

Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Комилжон Адилов ва Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати раҳбари Низомиддин Нурматовдан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йил 18-21 август кунлари Санто-Доминго ва Пунта-Кана шаҳарларида (Доминикан Республикасида) ўтказилган Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) 2-Бош ассамблеяси ва “Сайлов органларининг ҳаққоний ва адолатли сайловларни таъминлашдаги роли” мавзусида Умумжаҳон конференциясининг ишида иштирок этишди. Тадбирда БСОАга 67та аъзо давлатларнинг қарийб 200 нафар вакили қатнашди.

8824

09Сентябрь 2015

МДҲ кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг МДҲ Ижроия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Владимир Гаркун бошчилигидаги узоқ муддатли кузатувчилар миссияси мамлакатимизга ташриф буюрди.

12036

12Март 2015

Марказий сайлов комиссиясида учрашув

Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ ДИИҲБнинг Фавқулодда ва Мухтор элчи Каетана де Зулуета бошчилигидаги кузатувчилар миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

11328

06Март 2015

Ўзбекистонга ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари миссиясининг асосий гуруҳи келди

Ўзбекистонга Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилар миссиясининг 12 кишидан иборат асосий гуруҳи келди. Миссияга элчи Даан Вильям Эвертс раҳбарлик қилмоқда.

14290

30Ноябрь 2014

Европа иттифоқи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида Европа иттифоқининг мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

10832

17Ноябрь 2014

Россия Федерациясининг элчиси билан учрашув

2014 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.

7955

07Ноябрь 2014

ЕХҲТ экспертлари Ўзбекистонда бўлди

Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловни ўтказишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш Ўзбекистон сайлов тизимининг энг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади.

8129

03Ноябрь 2014

Марказий сайлов комиссияси делегацияси ташрифи

Ўзбекистон Республикaси Мaркaзий сaйлов комиссияси делегацияси давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан тaжрибa aлмaшиш мақсадида Испания ва Францияга ташриф буюрди.

6103

20Октябрь 2014
Саҳифалар: Пред. 1 2 3 4 5 6 ... 9 След. Все

Долзарб мавзулар