Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Қонунийлик принципига риоя этиш — бош мезон

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга сифатли тайёргарлик кўришни ташкил этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар ва вилоят сайлов комиссиялари раислари ҳамда аъзолари, парламент қуйи палатаси депутатлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати аъзолари, вазирликлар ва идоралар ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Давлат қурилиши академияси, Тошкент давлат юридик университети олимлари, мутахассислар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида сайловга оид қонунчиликка қатор ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди. Булар сайлов ҳуқуқи эркинлиги принципини янада тўлиқ амалга ошириш, мамлакатимиз сайлов тизимини янада демократлаштириш, депутатликка номзодлар, сиёсий партияларга тенг шарт-шароитлар яратиш самарадорлигини кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловининг очиқлиги, шаффофлиги принципларини мустаҳкамлашга қаратилгандир.

Семинарда демократик сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича халқаро стандартлар, сайлов жараёнини мониторинг қилиш, Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасида сайлов комиссияларининг роли ва улар олдида турган долзарб вазифалар, шунингдек, Экоҳаракатдан парламент қуйи палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва сайлаш хусусиятларига доир маърузалар тингланди.

Эътироф этилганидек, мустақиллик йилларида юртимизда демократик талаблар ва умумеътироф этилган халқаро тамойилларга мос, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, ҳар бир кишининг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлайдиган сайлов тизими яратилди.

Давлат ҳокимияти бошқа органларининг ҳеч қандай аралашувисиз сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мақомининг конституциявий жиҳатдан янада мустаҳкамланиши мазкур жараёнларда демократия, очиқлик, ошкоралик ва қонунийликка риоя этилишининг муҳим кафолатига айланди.

Семинар давомида сайлов жараёнини янада демократлаштириш, сайлов тўғрисидаги қонунларга киритилган янги қоидалар, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти хусусиятлари, сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларга сайловолди ташвиқотини амалга оширишда тенг имкониятлар яратиш механизмларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир сайлов жараёнларини такомиллаштириш, сайлов кампанияси бориши ва сайловни кузатишда қонунийлик тамойилини таъминлаш йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берадиган ҳудудий туркум семинарларни бошлаб берди.

Саиджон МАХСУМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
3 июл 2014 й.

7765

03Июль 2014



Долзарб мавзулар