Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

САЙЛОВЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишга қаратилган ҳудудий семинар ўтказилди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ўтказилаётган сайловларнинг ўрни беқиёс. Сайловлар кучли фуқаролик жамиятига эга бўлган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодаланиши, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишининг асосий шакли ҳисобланади.

Сайлов қонунчилигини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш борасида қабул қилинган чора-тадбирлар бўлажак сайловларни энг демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ равишда ўтказишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсияси доирасида сайлов қонунчилигига сайлов ҳуқуқи эркинлиги принсипининг янада тўлиқроқ амалга оширилиши, мамлакатимиз сайлов тизимининг янада демократлашуви, депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг шарт-шароитлар яратиш самарадорлигини ошириш, сайловларнинг очиқлиги ва шаффофлиги принсипларини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Семинарда 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастурининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиликлар хусусида сўз юритилди.

ЎзА

5674

17Июль 2014



Долзарб мавзулар