Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловларга пухта тараддуд

Самарқандда Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг ҳуқуқий асослари мавзусида минтақавий ўқув-семинар ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда партия Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фраксияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидаги партия ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирок этди.

Семинарда жорий йил декабр ойида ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик кўриш, аҳоли ўртасида партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб этишда замонавий ва самарали усуллардан фойдаланиш, уларни сайловга оид қонунчилик асослари билан таништиришда партия ташкилотлари олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бунда, айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсияси муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Консепсияда илгари сурилган қонунчилик ташаббуслари асосида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Марказий сайлов комиссиясининг конституциявий мақоми мустаҳкамланди.

– Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар сиёсий партияларнинг ҳам сайловлардаги иштирокини кучайтириш, фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фраксияси аъзоси Алимжон Оқилов. – Шундан келиб чиқиб, партиямиз томонидан ҳам сайловларга тайёргарлик кўриш, номзодлар захирасини шакллантириш, партиянинг сайловолди платформасини ишлаб чиқиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада бошланғич ташкилотлардан Марказий Кенгашгача бўлган доирада қизғин баҳс-мунозаралар, фикр алмашувлар бўлмоқда. Мазкур ўқув-семинари ҳам бу борада партия фаоллари олдида турган вазифаларни белгилаб олиш ҳамда ўзаро фикр алмашишга ёрдам беради.

Тадбирда, шунингдек, партия электорати билан ҳамкорликни кучайтириш, ўтказилаётган тадбирлар таъсирчанлигини ошириш, фаол аъзолар орасидан кузатувчи, ваколатли ва ишончли вакилларни саралаб олиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

5787

23Июль 2014

Долзарб мавзулар