Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ҳудудий семинар

Гулистонда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишга бағишланган ҳудудий семинар ўтказилди. 

Тадбирда мамлакатимиз миллий сайлов тизимининг асосий принциплари, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 12 майдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депуталари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури тўғрисидаги қарорида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди. 

– Мамлакатимиз сайлов тизими демократик, эркинлик, тенглик, ошкоралик, адолатлилик каби принциплар асосида ташкил этилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Комилжон Одилов. – Сайлов қонунчилигини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш борасида қабул қилинган чора-тадбирлар бўлажак сайловларни демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ равишда ўтказишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. 

Семинарда мутахассислар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди. 


ЎзА, А.Мустафоқулов


2835

24Июль 2014



Долзарб мавзулар