Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловга бағишланган семинар

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишга қаратилган ҳудудий семинар бўлиб ўтди.

Унда миллий сайлов тизимининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 12 майда қабул қилинган 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури тўғрисидаги қарорида белгиланган вазифалар, республикамиз сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида, шунингдек, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.

– Президентимиз таъкидлаганидек, сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғли демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, юридик фанлар доктори Гулчеҳра Маликова. – Сайловнинг ҳар томонлама юқори савияда ўтиши унга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бевосита масъул бўлган ташкилотчиларга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, мазкур семинар катта амалий аҳамиятга эга. 

Тадбирда мутахассислар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.


ЎзА, А.Сатторов


4299

22Июль 2014



Долзарб мавзулар