Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловга бағишланган семинар

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Термиз шаҳрида сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишга қаратилган ҳудудий семинар бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда халқаро стандартларга мувофиқ ўтказиб келинаётган сайловлар демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамияти барпо этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир. Очиқ, ошкора сайловлар фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, демократик ҳуқуқий жамият қуриш ва давлат бошқаруви жараёнида бевосита иштирок этиши учун қулай имконият яратмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ миллий сайлов қонунчилигимиз такомиллаштирилиб, янада эркинлаштирилгани бўлажак сайловларни халқаро нормаларга тўла мос ўтказишда алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакатимиз сайлов қонунчилигига сайлов тизимини янада демократлаштириш, депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказишда тенг шароитлар яратиш ва бошқа ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилгани сайлов эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш борасидаги ишларнинг амалдаги ифодасидир.

– Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури ҳамда миллий сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил сўз юритилди, – дейди Ангор тумани сайлов комиссияси раиси Абдусамат Бўриев. – Бу сайлов жараёнини янада самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Бошқача айтганда, бўлажак сайловларга пухта тараддуд кўриш ва уни юксак савияда ўтказишга кўмаклашади.


ЎзА, Х.Маматрайимов

4261

29Июль 2014



Долзарб мавзулар