Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов ва оммавий ахборот воситалари

Навоийда cайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий вилояти ҳудудий бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят сайлов комиссияси аъзолари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда сайлов тизимини либераллаштириш, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, сиёсий партияларнинг фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига асосан сайловларнинг эркинлигини таъминлаш, уни ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётир. 

Сайлов жараёнларини тизимли ёритиш, сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Давра суҳбатида сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг холислик ва ҳаққонийлик тамойилларига амал қилиши, ўтказиладиган сайловларни аҳолига очиқ ва ошкора ҳамда тезкор етказиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 

ЎзА, Н.Раҳимов


3726

30Июль 2014



Долзарб мавзулар