Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловлар ва оммавий ахборот воситалари

Андижонда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ташаббуси билан сайлов жараёнини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Андижон вилоятида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодаланиши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишининг асосий кўринишларидан бири экани таъкидланди. 

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда, айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

– Сайлов жараёнининг амалдаги қонунчилик доирасида, демократик тамойиллар асосида ўтишида ОАВларининг ўрни ва роли муҳим, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Тўлқинжон Каримов. – Сайлов жараёнини ёритиш бўйича қатор қонун ҳужжатларида тегишли тартиблар ишлаб чиқилган. Тадбирда эксперт ва мутахассислар томонидан ана шулар ҳақида кенг ва тўлақонли маълумотлар берилди. 

Тадбирда оммавий ахборот воситалари фаоллигини ошириш, сайлов жараёнини холис ва ҳаққоний ёритиш, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг шароитлар яратиш, умуман, сайлов жараёнини ёритиш билан боғлиқ ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашилди. 

ЎзА, Ф.Убайдуллаев

4143

05Август 2014



Долзарб мавзулар