Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Муҳим жараёнга тайёргарлик

Нукусда сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сиёсий партиялар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари С.Қудайбергенов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” шиори остида изчил амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ўз самараларини бераётганини алоҳида таъкидлади. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси бу борадаги ислоҳотларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Тадбирда сайловларнинг ошкоралик, холислик ва адолат тамойиллари асосида ўтишини таъминлашда оммавий ахборот воситалари зиммасига катта масъулият юклатилиши қайд этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлган сайловларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, ушбу сиёсий жараёнга тайёргарлик, номзодлар ва сиёсий партияларга яратилган тенг шароитлар, сайловларнинг умумэътироф этилган демократик тамойилларга асослангани ҳақида холис ахборотни кенг оммага етказишдек муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритилди

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 12 майда қабул қилинган 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури тўғрисидаги қарорида белгиланган вазифалар, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида фикр алмашилди.

 

ЎзА, А.Ортиқбоев

6008

06Август 2014



Долзарб мавзулар