Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов жараёнида оммавий ахборот воситаларининг ўрни

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий минтақавий филиали томонидан ўтказилган давра суҳбати ана шундай номланди.

 

Сайлов комиссиялари аъзолари, вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари мутасаддилари, соҳанинг тажрибали экспертлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизнинг Бош қомуси – Конституцияда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари қатъий белгилаб қўйилганлиги, эркин фуқаролик жамияти принциплари асосида ўзлари хоҳлаган сиёсий партияга ихтиёрий равишда бирлашган ҳолда сайловларда қатнашишнинг қонуний асослари яратилганлиги, бу жараённинг очиқ-ошкора ва демократик тамойиллар асосида ўтказилиши ҳамда уларни ёритиш самарадорлигини ошириш сингари мавзуларда сўз юритилди.

 

Ўзаро фикр алмашиш ва мунозара тарзида ўтган мулоқотда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тадбир ташкилотчилари ва экспертлар томонидан жавоблар қайтарилди. Давра суҳбати якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

М.Аслонов

«21 аср» газетаси

31(559)-сон

2014 йил 7 август

2292

09Август 2014



Долзарб мавзулар