Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

САЙЛОВОЛДИ МУЛОҚОТЛАР

Биламизки, юртимизда сайлов тизими ва жараёнини демократлаштиришга доир олиб борилган кенг миқёсли ислоҳотлар самараси ўлароқ сайловларни демократик тарзда ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг қонунчилик ва ташкилий-тузилмавий асослари яратилди. Сайловолди жараёнларни аҳолига холис ва ҳаққоний етказиш, сиёсий партияларнинг мақсад-вазифаларини аниқ, лўнда ва тушунарли тарзда кенг ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлмоқда.


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қи¬лиш мустақил инс-титути Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан «Сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари вакиллари, сиёсий партиялар матбуот хизмати ходимлари ҳамда сайлов йўналиши бўйича тажрибали экспертлар иштирок этди.


Давра суҳбати давомида сайлов жараёнини ёритишда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, бу борада журналистлар эътибор қаратиши лозим бўлган мезонлар муҳокама этилиб, уларнинг сайловларга тайёргарлигини кучайтириш масаласи хусусида сўз борди.


– Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча соҳаларда бўлгани каби сайлов тизими ва жараёнини демократлаштиришга доир муҳим ислоҳотлар амалга оширилганлиги ва бу борада сайловларни демократик тарзда ташкил этиш ҳамда уларни ўтказишнинг қонунчилик, ташкилий-тузулмавий асослари яратилганлиги фуқаролик жамияти такомилида ижтимоий-сиёсий фаоллик омилига айланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати раҳбари Низомиддин Нурматов. – Хусусан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш, демократик сайлов тизимини, ҳалқаро меъёрларга мос миллий сайлов қонунчилигини шакллантириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Энг муҳими, бўлиб ўтаётган сайловларни очиқ ва ошкора ўтказиш, бу жараёнга халқаро ва сиёсий партия кузатувчиларини фаол жалб этиш, сайлов жараёнига оид барча тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали холис ёритиш муҳим аҳамият касб этади.


Биламизки, сайловолди партиялар ва уларнинг номзодлари ўз электоратига мурожаат этишда оммавий ахборот воситалари энг муҳим минбар вазифасини ўтайди. Қолаверса, демократик изчилликни таъминловчи жамоатчилик назорати вазифасини бажаради.


– Жаҳон тажрибасидан ҳам маълумки, сайлов жараёнини тизимли ёритишда ҳамда сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотларини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари тизими асосий сиёсий восита ҳисобланади, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти лойиҳа раҳбари Шуҳрат Якубов. – Бугунги кунда Ўзбекистондаги айни жараёнлар савияси ҳам жаҳон ҳамжамияти томонидан ўзининг муносиб баҳосига эга бўлаяпти. Жумладан, бу борада юртимизда мустаҳкам қонунчилик асоси ва кафолатлари яратилганлиги алоҳида таъкидланмоқда.


Сайлов жараёнини ёритишдаги оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқлари ва улар томонидан амал қилинадиган қоидалар мазкур йўналишдаги қатор қонунларимизда яққол акс эттирилган. Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг оммавий ахборот воситаларини сайлов жараёнини ёритиш борасидаги фаолияти тартиби белгиланган меъёрий хужжатлар асосида сайлов жараёнидаги журналистлар фаолияти бўйича барча ташкилий шарт-шароитлар таъминланган.


Давра суҳбати давомида жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимизда давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўтказиладиган сайлов ва унга тайёргарлик жараёнида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва вазифалари, мазкур йўналишда журналистлар иштирокини кучайтириш, шунингдек, бу борадаги камчилик ва муаммолар, олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди. Таъкидланаганидек, сайлов жараёнини тизимли ёритишда, сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотларини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс.


Мамлакатимизда эса оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёнидаги фаолияти бўйича барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилган. Буни журналистларнинг сайловдан сайловга такомиллашиб бораётган фаолиятида кўришимиз мумкин.


– Сайлов жараёнини холис ва ҳар томондан мукаммал ёритишда оммавий ахборот воситаларининг иштирокини таъминлаш ва мазкур йўналишда уларнинг тайёргарлигини янада кучайтириш алоҳида аҳамият касб этади, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари Баҳриддин Холбўтаев. – Бунда ОАВ томонидан ажратиладиган эфир вақти ва нашр ҳажми сиёсий партиялар ҳамда депутатликка номзодларнинг фаолиятини ёритишда тенглик ва ҳаққонийлик тамойилларига риоя этишлари талаб этилади. Албатта, бу борада журналистларнинг тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари қатор қонун ҳужжатлари орқали белгилаб қўйилган. Мазкур тадбир давомида марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари ходимлари сайловларни ёритишга доир фикр-мулоҳазалари билан ўзаро ўртоқлашдилар.


Сайловларни оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилишига доир қизғин муҳокамалар, савол-жавоблар билан ўтган давра суҳбати сўнгида сайлов жараёнида оммавий ахборот воситалари фаоллигини ошириш, бўлиб ўтадиган сайлов жараёнининг бутун тафсилотларини аҳолига холис ва ҳаққоний ёритиш бўйича иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари тингланди.


Бекзод МАЛЛАЕВ,
«Жамият» мухбири
«Жамият» газетаси
31 (407) – сон
8 август 2014 йил 


8015

08Август 2014



Долзарб мавзулар