Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистондаги сайлов кампанияси жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида

Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўйича сайлов кампанияси бошлангани эълон қилинди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш шароитида ўтказилаётган мазкур сиёсий тадбир халқаро ҳамжамиятнинг диққат-эътиборида турибди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, уларнинг натижалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳамда сайлов қонунчилигини эркинлаштириш ва либераллаштириш борасида сўнгги йилларда рўёбга чиқарилган янгиликлар хусусида турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.

 

Хусусан, Озарбайжон, Бельгия, Ҳиндистон, Латвия, Малайзия, АҚШ, Туркия ва Япония сингари давлатларда оммавий ахборот воситалари учун махсус брифинглар ташкил этилди. Мазкур тадбирларда чет эллик журналистлар юртимизда сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтказиладиган парламент сайловларига тайёргарлик жараёни билан танишдилар. Уларнинг эътиборига сўнгги йилларда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида Ўзбекистоннинг сиёсий, давлат ва ҳуқуқ тизимини изчил ҳамда босқичма-босқич тарзда модернизация қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижалари юзасидан батафсил ахборот тақдим этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар мавзуси нуфузли хориж оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Бу ҳам дунё жамоатчилигининг мамлакатимизда бўлиб ўтадиган ушбу муҳим сиёсий воқеага қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади.

 

Жумладан, «Diplomat» (Буюк Британия), «The Korea Post» (Корея Республикаси), «Ал-Аклам ва ал-Кутуб» (Миср), «Ляован» (ХХР) журналлари, «The Korea Times» (Корея Республикаси), «Japan Times» ва «Japan News» (Япония), «Berita Harian» (Малайзия), «Election Times» (Покистон), «Дунфан Цзаобао» (Хитой), «Бакинский рабочий» (Озарбайжон), «Вести» (Исроил), «Казахстанская правда» (Қозоғистон) газеталари ва бошқа даврий нашрларда жорий йилнинг декабрь ойида юртимизда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига бағишланган мақола ва материаллар чоп этилмоқда. «Тренд» (Озарбайжон), «Baltic News Service» (Латвия) ахборот агентликлари, «Жэньминьван» (Хитой), «Sarkaritel» (Ҳиндистон) электрон порталлари ҳам ўз ўқувчиларини Ўзбекистондаги сайловларнинг давлат ва жамият ҳаётини янада либераллаштириш ва демократлаштиришдаги ўрни ҳамда аҳамияти билан таништиришга алоҳида эътибор бермоқда.

 

«Президент Ислом Каримов томонидан парламент палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида илгари сурилган Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини ҳаётга татбиқ этиш доирасида сўнгги йилларда Конституция ҳамда сайлов тўғрисидаги қонунларга ҳокимиятнинг қонунчилик ва ижро тармоқлари фаолиятини, сайлов тизимини янада демократлаштириш учун ҳуқуқий асос сифатида хизмат қиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, — деб ёзилади Хитойнинг «Дунфан Цзаобао» газетасида. — Сайлов қонунчилигига сайловолди ташвиқотининг шакл ва усулларини аниқ белгилаш, сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида уни ўтказишга йўл қўймаслик, депутатликка номзодлар, сиёсий партияларни сайлов кампаниясининг энг муҳим босқичида тенг шароитлар билан таъминлаш, муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш бўйича қўшимча ҳуқуқий кафолатлар, қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкаларини ташкил қилишга доир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Сайлов давомида ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилди.

 

Барча сайлов комиссияси фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралиги уларнинг сиёсий партиялар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кузатувчилар иштирокидаги йиғилишларини ўтказиш орқали таъминланади. Кузатувчилар ва сиёсий партиялар вакиллари билан бир қаторда халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан ҳам кузатувчиларнинг иштирок этиши кўзда тутилмоқда».

 

Малайзиянинг «Berita Harian» нашрида қайд этилганидек, «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан киритилган муҳим ўзгаришлардан бири муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш бўйича ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш бўлиб, улар сайловларнинг адолат ва шаффофлик тамойилларига мувофиқ ўтказилишини кафолатлайди. Яна бир муҳим янгилик сайловолди ташвиқотини сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида ўтказишга йўл қўймаслик бўлиб, бу сайловлар жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлайди».

 

Ўзбекистонда парламентаризм соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида «Baltic News Service» (Латвия) ахборот агентлиги ҳам қуйидагича маълумот беради: «Сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларга сайлов кампанияси мобайнида тенг шароитлар ва имкониятлар яратишга, фуқаролар сайлов ҳуқуқини ишончли таъминлаш, уларнинг ўз хоҳиш-истагини эркин билдириши, сайлов комиссиялари фаолиятининг ошкоралигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунлар такомиллаштирилди. Мустақиллик йилларида мамлакатда самарадор ва демократик сайлов тизимини шакллантириш ҳамда ривожлантириш соҳасида чуқур ислоҳотлар ўтказилди. 2003 ва 2008 йилларда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди».

 

«The Korea Post» (Корея Республикаси) журналида таъкидланишича, сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас хусусияти, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида иштирок этишининг асосий шаклидир. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари — қуйи даражадаги ўзини ўзи бошқариш тизимининг анъанавий демократик тизими бўлмиш маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, журналда бу хусусда қуйидагилар келтирилади:

«Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан фарқли равишда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларни илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига тақдим этиш ҳуқуқига эгадирлар».

 

«Жаҳон» АА.

10928

27Сентябрь 2014



Долзарб мавзулар