Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов амалиёти: Ўзбекистон ва Польша тажрибаси

Варшавада Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан Варшава университети Сиёсий фанлар институти билан ҳамкорликда “Сайлов қонунчилиги ва уни қўллаш амалиёти: Ўзбекистон ва Польша тажрибаси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Сайловларни ташкил қилиш ва ўтказишда очиқлик, ошкоралик ҳамда қонун устуворлигини, сайловларда сиёсий партияларнинг иштирокини таъминлаш соҳасида икки мамлакат сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ривожланишининг замонавий ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама этилган мазкур тадбирда Польшанинг етакчи олим ва экспертлари ҳамда Варшава университети магистрантлари қатнашди.

 

Давра суҳбати иштирокчиларига мавзуга доир ахборот материаллари ва рисолалар тар­қатилди.

 

Польшалик экспертлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига конституциявий мақом берилиши, унинг ваколатлари кенгайтирилиши, молиявий мустақиллиги таъминланиши ҳамда сайлов кампаниясининг барча босқичида сайловчиларни хабардор этиб бориш юзасидан амалга оширилаётган ­ишларни юқори баҳоладилар.

 

Учрашувда сўзга чиққан Варшава университети Сиёсий фанлар институти директори, профессор С. Суловский ҳозирги вақтда Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, ҳокимият бўлинишининг конституциявий принципини ҳаётга татбиқ этиш жараёнида ҳуқуқий асосни янада такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

 

Варшава университети Сиёсий фанлар институтининг Шарқий тадқиқотлар факультети раҳбари Т. Бодио фикр билдирганидек, давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини сайловлар орқали шакллантириш мамлакатдаги конс­титуциявий тузумнинг демократик хусусиятидан далолат беради. “Шу сабабли Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва сиёсий партияларнинг ўрни ҳамда аҳамиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилаётгани ҳар жиҳатдан тўғридир”, деди у.

 

Мазкур институт директорининг ўринбосари, профессор Б. Бискуп “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг юксак ҳуқуқий мақоми сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришлари учун муҳим шарт-шароит ҳисобланади. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда бош­қа давлат органларининг аралашувига йўл қўйилмайди”, дея таъкидлади.

 

Давра суҳбати якунида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан парламент сайловларига халқаро кузатувчиларни таклиф қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ҳамда юртимизда ҳаётга татбиқ этилаётган сайлов амалиётини юқори баҳоладилар.

 

«Жаҳон» АА

 

4036

09Октябрь 2014



Долзарб мавзулар