Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов жараёнида оммавий ахборот воситаларининг роли

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг «Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли демократик жамиятни барпо этишда оммавий ахборот воситалари ролини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбати ушбу мавзуга бағишланди.

 

Тадбир журналистларнинг сайлов кампаниясини ёритиш бўйича билимини ошириш, фуқароларга сайлов жараёни тўғрисида кенг қамровли ахборот етказиш борасидаги вазифаларини тушунтириш, сайловолди ташвиқотининг замонавий технологиялари, принцип ва нормаларини ўрганишга қаратилди.

 

Истиқлол йилларида мамлакатимизда сайловларни очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик принциплари асосида ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасида бой тажриба тўплангани таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигидан кўзланган асосий мақсад сайловчиларга сайловда эркин иштирок этиш, уларни сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди платформалари билан таништириш, онгли равишда овоз бериш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат экани қайд этилди.

 

– Мамлакатимиз қонунчилигида сайлов кампанияси оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг бўлим бошлиғи Раҳимжон Ҳакимов. – Бугун журналистлар учун сайловчиларга сайлов қонунчилиги қоидаларини кенг тушунтириш, миллий сайлов қонунчилигимизни янада демократлаштиришнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамоатчиликни сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида хабардор этиш бўйича самарали ахборот ишларини ташкил қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

 

Тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар моҳияти ва аҳамияти тўғрисида фикр алмашди. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар танлов эркинлиги принципини тўлиқ таъминлаш, мамлакатимиз сайлов тизимини янада демократлаштириш, депутатликка номзодлар, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказишда тенг шарт-шароит яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан парламент қуйи палатаси депутатлари сайловининг очиқлиги ва шаффофлиги принципларини мустаҳкамлашга қаратилгани ҳақида ҳам сўз юритилди.

 

Давра суҳбатида мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асослари, партиялараро рақобатни ҳокимият вакиллик органларини шакллантиришда электорат иштирокини кенгайтириш омили сифатида ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

 

Сардор Тожиев,

ЎзА

 

4685

16Октябрь 2014



Долзарб мавзулар