Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Демократия мезони

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий вилояти ҳудудий бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Экоҳаракат конференциясига делегатлар сайлаш конференцияси бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Б.Алихонов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий фауна ва флорани асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экоҳаракатга 15 депутатлик ўрни ажратилгани соҳага доир қонунчиликни янада такомиллаштириш, амалий ишлар кўламини кенгайтириш имкониятини яратмоқда. Ўтган йиллар давомида Экоҳаракатнинг депутатлик гуруҳи ташаббуси билан бешта янги қонун қабул қилинди. Миллий қонунчилигимизда қатор қонун лойиҳаларини тайёрлаш, мамлакатимизнинг халқаро конвенцияларга қўшилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқишда ҳаракат депутатлик гуруҳи фаол иш олиб бормоқда.

 

Конференцияда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Республика конференциясига 25 нафар делегат муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланди.

 

Н.Раҳимов, ЎзА

3078

20Октябрь 2014



Долзарб мавзулар