Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Очиқлик, ошкоралик – асосий мезон

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга Фарғона вилоятида ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

 

– Вилоятимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар изчил амалга оширилаётир, – дейди Фарғона вилоят сайлов комиссияси раиси Илҳомжон Мамажонов. – Қонунчиликда белгиланган тартибда сайлов округлари ташкил этилиб, комиссиялар таркиби шакллантирилди. Сайловга тайёргарлик кўриш босқичлари ҳақидаги барча ахборотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмоқда.

 

Сайловчиларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни юзасидан саволлар билан мурожаат қилишига қулайлик яратиш мақсадида сайлов комиссияларининг манзиллари ва телефон рақамлари кўрсатилган рўйхати матбуотда эълон қилинди. Вилоят сайлов комиссиясида барча шароитлар яратилиб, улар интернетга уланган замонавий компьютерлар билан таъминланди. Айни пайтда сайлов комиссиялари аъзоларининг қонун нормалари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақидаги малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ташкил қилишга ҳозирлик кўрилмоқда.

 

М.Сулаймонов, ЎзА

4448

22Октябрь 2014



Долзарб мавзулар