Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов участкалари тузилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 51-Суғдиёна округ сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда мазкур сайлов округи ҳудудида сайлов участкаларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

 

– “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонунга кўра, сайлов участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, сайловчиларга имкон қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади, – дейди 51-Суғдиёна округ сайлов комиссияси раиси Ш.Ризаев. – Ушбу тартибга кўра, Самарқанд шаҳрида 78, Пастдарғом туманида учта сайлов участкасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайлов участкалари учун ҳудудлардаги энг замонавий бинолар танланди. Бу сайловчиларга қулайлик яратиш баробарида комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатишига хизмат қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги қарорига кўра, қонунда белгиланган тартибда тузиладиган сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайлови, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови учун ягона ҳисобланади.

 

Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи бошқа сайлов округлари ҳам ўз ҳудудларида сайлов участкаларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

5422

23Октябрь 2014



Долзарб мавзулар