Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Тайёргарлик давом этмоқда

Сайловларни ёритиш бўйича Самарқанд вилояти матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

 

Тадбирда вилоятда жорий йилги сайловларга тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

 

– Вилоят сайлов комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда сайловга оид қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этган, – дейди вилоят сайлов комиссияси раиси Азамат Умаров. – Сайловларни ўтказиш юзасидан тасдиқланган иш режасига кўра, шу пайтга қадар халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 сайлов округи тузилди. Мазкур сайлов округларининг рўйхати уларнинг тартиб рақами, номи, жойлашиш манзили, ҳудудий чегаралари ва сайловчилар сони кўрсатилган ҳолда матбуотда эълон қилинди. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан округ сайлов комиссиялари аъзолигига кўрсатилган номзодлар ўрганилиб, олтмишта округ бўйича сайлов комиссиялари тузилди ва улар таркиби тасдиқланди. Самарқанд шаҳрида жойлашган 4-Мустақиллик сайлов округида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, сайлов округлари ва участкаларини жиҳозлаш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

 

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

5707

24Октябрь 2014



Долзарб мавзулар