Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Муҳим жараёнга пухта тараддуд

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга Жиззах вилоятида ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

 

Сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ асосий ишлар округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган сайлов участкаларида амалга оширилади. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги қарорига биноан вилоятда 463 сайлов участкаси тузилди.

 

Сайлов участкаларини зарур жиҳозлар, сайловга оид қонунчилик ҳужжатлари ҳамда қўлланмалар билан таъминлаш тадбирлари белгилаб олинди. Сайлов участкаларини алоқа воситалари билан тўлиқ таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

 

– Сайлов кампаниясининг барча босқичларида ошкоралик, очиқлик ва тенглик тамойилларини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 32-Ғаллаорол округ сайлов комиссияси раиси С.Йўлдошев. – Президентимиз раҳнамолигида соҳага оид ҳуқуқий асосларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани бўлажак сайловларни демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ўтказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Округ ҳудудида 152 сайлов участкаси тузилди. Барча участкалар сайловчилар учун қулай жойларда ташкил этилди.

 

Амалга оширилаётган тайёргарлик ишларида вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан қонун ижроси назоратга олиниб, тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши таъминланаётир. Ҳозиргача улар томонидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов округлари, комиссияларининг таркиблари тузилиб, фаолияти йўлга қўйилди.

 

– Вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ комиссиялари раислари ва аъзоларининг миллий сайлов қонунчилигимизга оид билим ва малакасини ошириш мақсадида семинарлар ўтказилди, – дейди вилоят сайлов комиссияси раиси Александр Скрипкин. – Унда сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари, котиблари ва бошқа аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни миллий қонунчилигимиз асосида ташкил этиш, очиқлик, ошкоралик ва тенгликни таъминлаш бўйича батафсил тушунчалар берилди.

 

Т.Бекназаров, ЎзА

7252

24Октябрь 2014



Долзарб мавзулар