Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Муҳим сиёсий жараёнга тараддуд

Термиз шаҳрида жорий йилнинг 21 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Сурхондарё вилоят сайлов комиссияси раиси Т.Боболов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида сайловларни умумэътироф этилган халқаро меъёр ва мезонларга тўла мос ўтказиш учун барча шароит яратилганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Мазкур ҳужжат асосида Бош қомусимиз ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар сайловларни демократик тамойиллар асосида очиқ, ошкора ва адолат тамойилларига амал қилган ҳолда ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакл ва усуллари мустаҳкамланди.

 

Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 11 сентябрдаги қарорига мувофиқ вилоятда сайловларни юқори савияда ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Ҳудудларда округ сайлов комиссиялари ташкил этилди. Участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш ишлари якунланмоқда. Сайлов қонунчилигининг асосий қоидалари ҳамда ушбу ҳужжатларга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар хусусида сайловчиларнинг хабардорлигини ошириш, биринчи марта сайловда иштирок этадиган ёшларга ижтимоий-сиёсий жараённинг туб моҳиятини атрофлича тушунтириш мақсадида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

 

Бўлажак сайловларда вилоятда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 9, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 55, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 410 сайлов округлари фаолият кўрсатади.

 

Х.Маматрайимов, ЎзА

5579

22Октябрь 2014



Долзарб мавзулар