Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловларга тайёргарлик қизғин

Андижонда жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, ушбу муҳим жараёнда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли масаласига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

Унда сайлов участкалари, участка сайлов комиссиялари фаолиятини амалдаги қонунлар асосида ташкил этиш, фуқароларнинг сайловлар борасидаги билимини, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сайловларнинг очиқлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўтишини таъминлаш хусусида сўз юритилди.

 

– Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз сайлов қонунчилиги янада такомиллаштирилди, – дейди вилоят сайлов комиссияси раиси А.Султонов. – Хусусан, сайлов ҳуқуқи эркинлиги, сайловларнинг очиқлиги ва шаффофлиги принциплари тўла амалга ошишини таъминлаш, депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг шароитлар яратиш, умуман, сайлов жараёни билан боғлиқ ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу мамлакатимиз сайлов тизимини сифат жиҳатдан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

 

Тадбирда участка сайлов комиссияларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги, сиёсий партиялар матбуот хизматлари ишини жонлантириш, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, мазкур жараёнда оммавий ахборот воситаларининг иштироки ва вазифалари муҳим экани алоҳида таъкидланди.

 

Ф.Убайдуллаев, ЎзА

5526

29Октябрь 2014



Долзарб мавзулар