Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Менинг биринчи овозим мамлакатимиз эртанги кунини қандай бўлишини ҳал қилади

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим жараён давом этмокда. Шу йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда: жойларда сайлов участкалари ташкил этилди, аҳолига сайловни ўтказиш, унда фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқи борасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи уларнинг давлатни бошқаришда иштирок этиши, жамият ҳаётидаги ижтимоий вазифасини бажариши нуқтаи назаридан жуда муҳим. Биз қураётган демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг ҳар бир аъзоси атрофда кечаётган сиёсий-ижтимоий жараёнларда бевосита қатнашиши, ўз тақдирига бефарқ эмаслигини билдиради. Негаки, юртнинг бугуни ва эртанги куни билан боғлиқ масала ҳал бўлаётганда ҳар бир кишининг жиддий ўйлаб берган овози муҳим аҳамият касб этади. Ўз ўрнида фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, хусусан, мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини ташкил этадиган ёшларнинг фаол фуқаролик позициясига ҳам боғлиқ.

 

Бу йил юртимиз академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари илк бор овоз беришади. Улар сайлаш ҳуқуқи ва овоз бериш тартиби тўғрисида нималарни билишади? Кимга ва нима учун овоз беришини, унинг овози эртага мамлакат тараққиётида нечоғли аҳамиятга эга эканини ҳис қилишадими? Илк маротаба овоз берадиган сайловчилар кўнглида “Мен юртимизнинг эртанги тақдири ҳақида жиддий ўйлаб кўриб, кейин қарор қабул қилишим керак”, деган фикр уйғонганми? Шу каби саволлар юзасидан баъзи ўқувчиларнинг фикрлари билан қизиқдик.

 

Умида ЖУМАЕВА,

Навоий техника иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси:

— Сайловларни демократиянинг асосий кўриниши дейиш мумкин. Шунинг билан бирга давлатда қабул қилинган қонунларнинг қай даражада демократик кучга эга бўлаётганини кўрсатувчи мезон ҳамдир. Аввалги сайловда мен эндигина 12 ёшга тўлгандим. Ўшанда отам билан бирга қўшилиб сайловга боргандим. Овоз бериш жараёнидан қайтаётиб, “Сайлов нима?”, “Депутат ким?”, “Парламент нима?” деган саволлар билан дадамнинг бошини қотирганман. Кейинчалик бу борадаги илк тушунчаларни мактабдаги “Конституция оламига саёҳат”, “Ватан туйғуси”, “Конституциявий ҳуқуқ асослари” дарсларида, коллежга киргач эса Ўзбекистон Конституцияси, ҳуқуқшунослик фанлари орқали ўзлаштирдим. Қизиқишларим ҳуқуқшунослик фанини чуқурроқ ўрганишга, Олий Мажлис палаталари, уларнинг ваколатлари, депутатларнинг вазифалари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишга ундади. Бунинг натижасида 2013 йили бўлиб ўтган “Конститутция — бахтимиз қомуси” республика кўрик-танловида биринчи ўринни олдим. Яқинлашиб келаётган сайлов куни ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жараёнда барча фуқаролар, жумладан, биз ёшлар ҳам сиёсий фаол бўлишимиз керак. Эртага қандай қонунлар қабул қилиниши, ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назорати қанчалик даражада қатъият билан олиб борилиши бу бевосита биз қандай кишиларни депутат этиб сайлашимизга боғлиқ. Демак, менинг бугунги овозим мамлакатимнинг эртанги куни қандай бўлишини ҳал этади.

 

Саидносирхон ЮНУСОВ,

Қўрғонтепа иқтисодиёт коллежининг 3-босқич ўқувчиси:

— Аввало сайловда қатнашиш мени жамият ҳаётидаги сиёсий жараёнларнинг тенг ҳуқуқли иштирокчисига айлантираётганидан ва муносиб депутатларнинг сайланишига ҳисса қўшишим мумкинлигидан хурсандман. Ўзимни эртага шу юртнинг корига ярайдиган тадбиркор сифатида тасаввур қиламан. Банкдан имтиёзли кредит олиб, асаларичилик бўйича ўз ишимни йўлга қўйганман. Ҳозирги кунда асалариларимиз 40 қутига етди. Туманимиз бозорига асал билан бирга асалари муми, прополиси, асалари сути, гулчанг каби маҳсулотлар етказиб бермоқдамиз. Ўзимга ишончим ҳам ошди, кучимга куч қўшилди. Шунинг учун сайловда сайлаш ҳуқуқидан оддийгина фойдаланиб овоз берувчи эмас, эртанги тадбиркорлик фаолияти олдида турган муаммоларни ҳал этиб, янгидан-янги имкониятлар эшигини очиб берадиган қонунлар қабул қилинишида фаол қатнашадиган номзодни танлай оладиган етук фуқаро сифатида иштирок этаман. Бунинг учун депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларини жиддий танишиб, ўқиб чиқмоқчиман.

 

Динара ЮСУФАЛИЕВА,

Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси:

— Президентимиз ҳар сафар биз ёшларга “Азиз фарзандларим” дея меҳр билан мурожаат қилиб, доим спортда бўладими, илм-фан соҳасида бўладими, юксак марраларни забт этишга чорлайди. Бунинг учун барча шароитлар, имкониятлар яратиб берилмоқда. Шунинг самараси ўлароқ, 2014 йили 48-халқаро бўлиб ўтган халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медалини қўлга киритдим. Ушбу йилда яна бир имконият — шу йил охирида бўлиб ўтадиган сайловларда биринчи маротаба қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб турибман. Устозларимизнинг таъкидлашича, сайловлар юртимиз тинчлиги, ижтимоий-иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Биз номзодга овоз бераётганда, аввало, ўзимиз учун, эртанги кунимиз учун овоз берамиз. Чунончи, ўз келажаги ҳақида қайғурган ёшлар сайлов жараёнида юртнинг бугуни ва эртанги куни билан боғлиқ масала ҳал бўлиши, шу маънода ҳар бир фуқаро фаоллик ҳамда масъулият билан ёндашиши зарурлигини чуқур англадим. Бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этаман, сайлов участкасига катта масъулият, мустақил фикр билан бораман. Сайловни бир иморат деб тасаввур қиладиган бўлсак, менинг овозим унга қўйилган бир ғишт бўлади. Қисқаси, иморатнинг осмон қадар юксалишида ҳар бир ғиштнинг ўзига хос ўрни бўлиши шубҳасиз.

 

Аброр УМАРҚУЛОВ,

Мa’rifat” мухбири

7908

29Октябрь 2014



Долзарб мавзулар