Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сиёсий жараёнга тараддуд

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида ҳудудий семинар ўтказилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Ш.Сирожиддинов, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими раҳбари А.Пардаев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда сайловга оид қонунчилик босқичма-босқич такомиллаштирилиб, халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган демократик сайлов тизими яратилганини таъкидлади.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Янги қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига конституциявий мақом берилди. Бундай янгилик ва ўзгаришлар бу галги сайловларни ҳар томонлама юксак савияда, уюшқоқлик билан ўтказишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

 

Семинарда жорий йилнинг 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга кўрилаётган тайёргарлик, бу жараёнда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда округ, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, округ ва участка сайлов комиссиялари ўртасида маблағларни тақсимлаш ҳамда молиявий тартибни назорат қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилиб, таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Тадбирда комиссиялар аъзоларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди. Шу куни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг сайловларда иштирокига оид семинар ҳам ўтказилди.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

3946

30Октябрь 2014



Долзарб мавзулар