Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловларга бағишланган семинар

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида ўтказилган семинар жорий йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга бағишланди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари аъзолари иштирок этди.

 

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар самарасида сайловларда иштирок этувчи сиёсий партияларга тенг шароитлар яратиб берилгани, фуқаролар сайлаш ва сайланиш бўйича ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, иродаларини эмин-эркин ифода этиши кафолатлангани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қонунчилигимизда “Сайловолди ташвиқоти” тушунчаси тўлиқ очиб берилгани, уни олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари, муддатидан олдин овоз беришнинг вақти, тартиби ҳамда қоидалари белгилангани таъкидланди. Семинарда шу каби ўзгаришлар моҳиятини кенг тарғиб қилиш округ ва участка сайлов комиссияларининг устувор вазифаларидан экани қайд этилди.

 

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 8, халқ депутатлари вилоят кенгашига 60, туман ва шаҳар кенгашларига 361 та сайлов ўтказувчи округлар ташкил этилган. Тадбирда сайловларга, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларга пухта тайёргарлик кўриш борасида округ сайлов комиссиялари фаолиятини оқилона йўлга қўйиш, сайлов участкаларини жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилди.

 

– Ишимизни янада самарали ташкил этиш ва сайловчилар ўртасида тушунтириш тадбирларини олиб бориш орқали улар фаоллигини ошириш борасида тегишли тавсиялар берилгани, ўзимизни қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олганимиз жуда фойдали бўлди, – дейди халқ депутатлари Олот тумани кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси аъзоси А.Айлиева.

 

Э.Ёдгоров, ЎзА

6541

31Октябрь 2014



Долзарб мавзулар