Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Муҳим масалалар муҳокамаси

Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори Э.Солиҳов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда сайловга оид қонунчилик босқичма-босқич такомиллаштирилиб, халқаро стандартларга мос демократик сайлов тизими яратилгани ҳамда аҳолининг давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки йил сайин ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Семинарда жорий йилнинг 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга кўрилаётган тайёргарлик, бу жараёнда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. Сайловларга ҳозирлик кўриш ва уларни ўтказишда округ, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди.

 

Б.Ҳидоятов, ЎзА

4015

01Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар