Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Бўлажак сайловлар юқори савияда ўтади

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан вилоятдаги округ сайлов комиссиялари раислари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳамда вилоят сайлов комиссиялари аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов камиссияслари раислари, аъзолари, шунингдек, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишининг асосий кўринишларидан бири экани, сайлов жараёнини ҳар жиҳатдан пухта ва самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди. Бунда округ сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини янада ошириш алоҳида аҳамиятга эга.

 

Сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиликлар, сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш, сайловларнинг, сиёсий партияларнинг сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари қонунлар доирасида ташкил этилишини таъминлаш, фуқароларнинг сайловлар борасидаги билимини бойитиш каби қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

 

Ф.Убайдуллаев, ЎзА

3922

31Октябрь 2014



Долзарб мавзулар