Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Демократия кўзгуси

Нукусда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида ҳудудий семинар ўтказилди.

 

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда сайловга оид қонунчилик босқичма-босқич такомиллаштирилиб, халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган демократик сайлов тизими яратилгани алоҳида таъкидланди.

 

Айни пайтда сайлов қонунчилигига мувофиқ барча босқичдаги округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини тузиш ишлари ниҳоясига етказилди. Сайловга тайёргарлик жараёнининг навбатдаги босқичида округ сайлов комиссиялари олдида турган муҳим вазифалар аниқ белгилаб олинди.

 

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

 

А.Ортиқбоев, ЎзА

3793

31Октябрь 2014



Долзарб мавзулар