Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловга бағишланди

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ўтказилган семинар бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари аъзолари иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари аъзолигига жамоат ишида фаол, эл орасида обрў-эътиборга эга кишиларни сайлаш билан бирга, уларнинг бу борадаги билим ва малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда ўтказилган мазкур семинарда “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти”, “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда округ, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари олдида турган вазифалар”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

 

– Сайловга тайёргарлик тадбирлари сайлов қонунчилиги асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган режа бўйича амалга оширилаётир, – дейди Жиззах вилоят сайлов комиссияси раиси Александр Скрепкин. – Сайлов округларида депутатликка номзодлар кўрсатиш бошланди. Сайловларга тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирган бир пайтда бундай семинарнинг ўтказилиши округ сайлов комиссиялари аъзолари учун ғоят фойдали бўлмоқда.

 

Т.Бекназаров, ЎзА

 

4984

03Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар