Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Муҳим жараёнга тараддуд

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан вилоятдаги округ сайлов комиссиялари раислари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди.

 

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ўтказилаётган сайловларнинг ўрни беқиёс.

 

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, мамлакатимиз Асосий қонунида мустаҳкамланган ҳар кимнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган сайлов тизими яратилгани алоҳида таъкидланди.

 

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга Фарғона вилоятида ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Миллий сайлов қонунчилигимиз талабларига мувофиқ, сайловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилади ва ўтказилади. Сайлов комиссиялари тизимида сайловлар жараёнида аҳоли билан бевосита ишловчи ва овоз беришни ташкил этувчи орган сифатида участка сайлов комиссиялари алоҳида ўрин тутади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастурига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан вилоятда 947 сайлов участкаси тузилди.

 

– Мамлакатимизда сайловларнинг самарали ҳуқуқий негизи яратилган бўлиб, сайлов тўғрисидаги қонунчилик миллий тажриба ва умумэътироф этилган халқаро нормалар инобатга олинган ҳолда, босқичма-босқич шакллантирилди, – дейди 98-Марғилон округ сайлов комиссияси раиси Маҳмуд Шохўжаев. – Бугунги семинар сайлов қонунчилигидаги ўзгартиш ва янгиликлар билан хабардор этишда муҳим аҳамиятга эга.

 

Семинар иштирокчиларига сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқа масалалар бўйича батафсил маълумот берилди.

 

М.Сулаймонов, ЎзА

5508

03Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар