Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Хорижий давлатларда сайлов участкалари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда хорижий давлатларда сайлов участкаларини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловни ёритиш учун журналистларни аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарди.

 

Сайлов тўғрисидаги қонунчиликка биноан сайлов участкалари асосий мезон – сайловчиларга барча қулайликлар яратиш инобатга олинган ҳолда ташкил этилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига мувофиқ мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида ҳам сайлов участкалари ташкил қилинмоқда.

 

Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, парламент сайлови бўйича 44 та сайлов участкасини тузиш ва уларни Тошкент шаҳридаги 126-Темирйўлчилар сайлов округига бириктириш тўғрисида қарор қабул қилди. Шунингдек, сайловчилар учун зарур шароитлар яратишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

Мажлисда парламент, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни холисона ва ҳар томонлама ёритишни таъминлашнинг муҳим шарти сифатида маҳаллий ҳамда хорижий журналистларни аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Марказий сайлов комиссиясига тегишли тартибда мурожаат қилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг ваколати доирасидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

ЎзА

6110

03Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар