Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Унда Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкасини тузиш ва уларни Тошкент шаҳридаги 126-Темирйўлчилар сайлов округига бириктириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида тегишли участка сайлов комиссияларининг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

 

– Қонунчиликка биноан, сайлов участкалари сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади, – деди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов. – Сайлов участкалари ҳарбий қисмларда, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ерларда ҳам тузилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан ташкил этилади.

 

Мажлисда, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясига тегишли тартибда мурожаат қилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар кўриб чиқилди.

 

Қобил ХИДИРОВ,
«Халқ сўзи» газетаси мухбири


5549

04Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар