Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов ва ўзини ўзи бошқариш органлари

Наманган вилоятида ҳам шу йилнинг 21 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларга тайёргарлик давом этмоқда. Ушбу сиёсий жараённинг юксак савияда ва уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш, сайловчиларнинг хабардорлиги ва фаоллигини оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Вилоят сайлов комиссиясида ташкил этилган навбатдаги семинар сайловларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларига бағишланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоят сайлов комиссияси аъзолари, вилоятдаги барча фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунлари билан берилган ваколат ва масъулиятлардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинларининг сайловолди ва сайлов кампанияси жараёнларидаги бевосита вазифаси хусусида алоҳида сўз юритилди.

 

– Сайловларнинг юксак савияда ва уюшқоқлик билан ўтишида ўзини ўзи бошқариш органлари муҳим ўрин тутади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Олимжон Абдуназаров. – Кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидан бораётган мамлакатимиз қонунчилигида бу борада ҳам фуқаролар йиғинларига катта ваколатлар белгилаб қўйилган. Жумладан, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддасида маҳалла фуқаролар йиғинининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига тақдим этиши тўғрисида қарор қабул қилишга доир ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилган.

 

Семинарда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун зарур шароит яратиш, аҳолини аниқ манзилли равишда қайта рўйхатдан ўтказиш ва сайлов участкаларига тақсимлаш, узоқ муддатга доимий яшаш жойидан кетган шахслар, вақтинчалик яшаётганлар ҳақида аниқ маълумотлар базасини шакллантириш каби вазифалар ҳақида фикр алмашилди.

 

А.Сатторов, ЎзА

7234

05Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар