Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов ва ёшлар

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти кенгаши ҳамда вилоят сайлов комиссияси ҳамкорлигида “Сайлов ва ёшлар” деб номланган форум бўлиб ўтди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ёшлари иштирок этди.

 

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда сайловларнинг самарали ҳуқуқий негизи яратилган бўлиб, сайлов тўғрисидаги қонунчилик миллий тажриба ва умумэътироф этилган халқаро нормалар инобатга олинган ҳолда, босқичма-босқич такомиллаштириб борилмоқда. Сайлов тизимини ривожлантиришнинг бугунги босқичи давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш билан узвий боғлиқ. Концепцияда сайлов эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича белгилаб берилган қонунчилик ташаббуслари сайлов жараёнларини янада эркинлаштиришда муҳим омил бўлмоқда.

 

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг дунёқараши ва онгу тафаккури ўзгариб, сиёсий ва фуқаролик фаоллиги, эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси ортиб бораётгани амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг муҳим самарасидир.

 

Ёшларни миллий сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништириш, ислоҳотлар жараёнида уларнинг фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган форум вилоят марказидаги Аҳмад Фарғоний мажмуасида бошланди.

 

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 99-Фарғона округ сайлов комиссияси ҳамда Фарғона олимпия захиралари спорт коллежида жойлашган 710-сайлов участкаси фаолияти билан танишди. Сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиликлар, сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқа масалалар бўйича батафсил маълумот берилди.

 

Форум доирасида Фарғона давлат университетида ташкил этилган “Сайлов ва ёшлар” мавзусидаги тадбир ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда сайлов тўғрисидаги билимларини янада ошириш, сайлов ва сайловолди жараёнлари, фуқароларнинг сайловда иштирок этиш тартиблари юзасидан фикр алмашилди.

 

– Сайлов кампаниясида биз, ёшлар ҳам фаол иштирок этишимиз керак, – дейди форум иштирокчиси наманганлик Сарварбек Қобилов. – Сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиликлар билан танишишда эса бугунгидек тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Кўплаб тенгдошларим қатори сайловда илк бор овоз бераман. Бу жуда катта масъулият, айни пайтда фуқаролик бурчим эканини янада теранроқ англадим.

 

Тадбир доирасида “Камалак” болалар ўқув маркази ҳамда Фарғона политехника институтида ёшларнинг “Обод юрт фарзандлари”, “Маърифатли ёшлар асри” мавзуларидаги тақдимотлари бўлиб ўтди.

 

Форум таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги гала-концерт билан якунланди.

 

М.Сулаймонов, ЎзА

3925

05Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар