Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Тайёргарлик қизғин

Сурхондарёда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида ҳудудий семинар ўтказилди.

 

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда сайлов тизими такомиллаштирилиб, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар сайловларни халқаро стандартларга мос, очиқ, ошкора ўтказишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда тегишли қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, янги қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу янгилик ва ўзгаришлар жорий йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни очиқлик, транспарантлик руҳида ўтказилишига хизмат қилади.

 

Семинарда сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда юксак савияда ўтказишда округ, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

 

– Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайлов комиссияларининг вазифалари ҳақида атрофлича маълумот берилгани айни муддао бўлди, – дейди Узун туманидаги 35-Жончекка сайлов округи раиси Сирожиддин Эшонқулов. – Округда 27 мингдан ортиқ сайловчи бор. Уларнинг етти юздан ортиғи биринчи марта сайловларда иштирок этади. Сайловчиларнинг ўз ҳуқуқини эркин ифода этиши учун барча шароит яратилмоқда.

 

Тадбирда комиссиялар аъзоларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Х.Маматрайимов, ЎзА

4048

05Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар