Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ижтимоий ҳимоя – доимий эътиборда

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг VIII қурултойи бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси Ҳ.Кетмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари У.Вафоев, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор М.Тоиров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ҳаётга изчил татбиқ этилаётган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ахборот, сайлов, сиёсий партиялар ва жамоат тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштиришда янги босқични бошлаб берганини таъкидлади.

 

Партияда 2009 йилги сайловлардан кейин электорат манфаатларига жавоб берадиган ижтимоий вазифаларни ҳал этишда иштирок этиш бўйича муайян тажриба тўпланди. Партиянинг «Истиқбол» ёшлар қаноти, «Фаол аёллар» қаноти каби тузилмалари мамлакатимиз ёшлари, хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Банд бўлмаган аҳоли ва коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш, шаҳар ва туманлар санитария ҳолати, коммунал таъминот, йўлларни таъмирлаш, таълим масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга оид кўплаб долзарб масалаларни ҳал этишда партия гуруҳлари фаол итштирок этмоқда.

 

«Маҳалла – аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш маркази», «Депутатлик назорати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти», «Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш», «Коллеждан – корхонага», «Аёллар бандлиги – обод турмуш гарови» каби лойиҳалар аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

 

Ўтган даврда партия ташкилотларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан электорат манфаатлари ва ҳаётий эҳтиёжларига оид ижтимоий вазифаларни биргаликда ҳал этиш борасидаги ҳамкорлиги кенгайди. Партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси фаолияти ҳам самарали кечди. Фракция қатор қонунлар лойиҳаларига таклифлар берди.

 

Қурултойда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатилди. Партиянинг сайловолди платформаси тасдиқланиб, янги таҳрирдаги низоми қабул қилинди.

 

Н.Усмонова, ЎзА

7648

05Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар