Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ёшлар ва сайлов қонунчилиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда сайлов қонунчилигининг ўрнига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Унда депутатлар, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотлари етакчилари, фаол ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Маматов ва бошқалар ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, уларга жаҳон андозалари даражасида таълим бериш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

 

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайди.

 

Шу кунларда мамлакатимиз парламентининг қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлажак сайловга тайёргарлик доирасида ёшлар ўртасида олиб борилаётган сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кўлами янада кенгаймоқда. Зеро, сайловларнинг юқори савияда ўтишида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги муҳим аҳамиятга эга.

 

Депутатлар мамлакатимизнинг энг юксак демократик талабларга мос сайлов тизими, Президентимиз раҳнамолигида жамиятимиз ҳаётига татбиқ этилаётган кенг кўламли демократик ўзгаришлар моҳияти ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти ҳақида ёшларга батафсил сўзлаб берди. Талабалар сайлов тизими, парламент ва сиёсий партиялар фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

 

– Мазкур анжуман барчамизда катта таассурот қолдирди, – дейди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Учтепа академик лицейи ўқувчиси Дилноза Аҳмедова. – Тадбирда 2014 йилги сайловга тайёргарлик, жойларда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотга эга бўлдик. Бундай мулоқотлар сиёсий ва ҳуқуқий дунёқарашимизни, ўқиш давомида олган назарий билимимизни бойитиш ҳамда бўлажак сайловларда фаоллигимизни янада оширишга хизмат қилади.

 

Б.Хидирова, ЎзА

6888

06Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар