Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Демократик талаблар асосида

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат асослари тобора мустаҳкамланаётгани фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолати кучайиши ва амалда таъминланишига пухта замин яратмоқда. Хусусан, энг юқори демократик талабларга жавоб берадиган сайлов тизими барпо этилгани туфайли фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқи тўла амалга оширилаётир.

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясида жорий йилги сайловга тайёргарлик ишларига бағишлаб ўтказилган брифингда шулар ҳақида сўз юритилди.

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Ф.Маҳмудхўжаев ва бошқалар мамлакатимизда фуқаролар, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун замонавий талабларга жавоб берадиган ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник шароитлар, уларнинг сайлов ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишининг мустаҳкам кафолатлари яратилганини таъкидлади. Марказий сайлов комиссияси раҳбарлигида давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни таъминловчи сайлов комиссияларининг яхлит тизими ташкил этилди.

 

Ўтган даврда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ўтказиладиган сайлов жараёнида босқичма-босқич амалга ошириладиган сайловолди тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, жойларда Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунига амал қилинишини назорат қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар сайлов комиссияси аъзолари туманларга бириктирилди.

 

Тошкент шаҳри бўйича сайлов участкалари ва уларнинг ҳудудий чегаралари белгиланди. Сайловолди тадбирлари билан сайловчиларни кенг хабардор этиш мақсадида сайлов округи ва сайлов участкаларининг ҳудудий чегаралари, шаҳар ва округ сайлов комиссиялари таркиби матбуотда эълон қилинди.

 

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Тошкент шаҳар телефон тармоқлари филиали томонидан барча сайлов округлари ва участкалари телефон алоқаси билан таъминланди. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан сайлов округлари ва сайлов участкаларида тегишли ўрганишлар ўтказилди. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддаси 9-қисмига мувофиқ сайловчиларга оид ҳужжатлар шакллари тасдиқланди.

 

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича кўрилаётган мазкур чора-тадбирлар бўлажак сайловнинг очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик принциплари асосида ўтишида муҳим аҳамият касб этади.

 

Н.Абдураимова, ЎзА

6445

07Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар