Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов участкалари жиҳозланмоқда

Халқ депутатлари Нуробод тумани кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси 18-болалар мусиқа ва санъат мактабида жойлашган 350-сайлов участкасида семинар ўтказди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари қатнашган тадбирда туманда сайловларга кўрилаётган тайёргарлик, комиссиялар фаолияти ҳақида маълумот берилди.

 

– Амалдаги қонунчиликка кўра, халқ депутатлари Нуробод тумани кенгашига депутатлар сайловини ўтказувчи ўттизта сайлов округи тузилди ва мазкур округлар бўйича комиссиялар таркиби тасдиқланиб, матбуотда эълон қилинди, – дейди туман сайлов комиссияси раиси Ҳошим Қобулов. – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 54-Каттақўрғон ва 60-Самарқанд округ сайлов комиссиялари қарорлари билан туман ҳудудида 43 сайлов участкаси тузилган ва участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган.

 

Тадбирда участка сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш, ҳужжат юритиш, бинода сайловчилар учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш, она ва бола ҳамда тиббиёт хонасини зарур жиҳоз ва воситалар билан таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.

 

Семинар қатнашчилари тумандаги 349- ва 351-сайлов участкаларининг жиҳозланиши, комиссия аъзолари фаолият кўрсатиши учун яратилган шароитлар билан танишди.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

5754

10Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар