Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов ва хотин-қизлар

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларда хотин-қизларнинг ўрни мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси Андижон вилояти кенгашлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда сайловларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, ташкилий ва ҳуқуқий асослари, сайловлар жараёнида сиёсий партиялар қошидаги “Аёллар қаноти” олдида турган муҳим вазифалар хусусида сўз юритилди.

 

– Президентимиз раҳнамолигида “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида умумэътироф этилган демократик сайловлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Адолат” социал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши раиси Алишер Шодмонов. – Ушбу жараёнда хотин-қизларнинг иштироки ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мазкур тадбирда ҳам аёлларимизга сайлов ҳуқуқи эркинлигидан тўла фойдаланиш, сайловларнинг очиқ, ошкора ўтишини таъминлаш, сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказишда фаол иштирок этиш, шунингдек, сайлов қонунчилигига оид билимларини юксалтириш бўйича маълумотлар берилди.

 

Тадбирда айни кунда мазкур йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар хусусида фикр-мулоҳаза алмашилди. Сайлов қонунчилигига оид хотин-қизларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Ф.Убайдуллаев, ЎзА

4538

12Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар