Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

Мамлакатимизда жорий йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Ушбу муҳим сиёсий жараённи очиқлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўтказишга оид кўрилаётган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётир.

 

Фарғона вилояти, хусусан, Сўх туманида ҳам сайлов кампаниясини умумэътироф этилган демократик принципларга мувофиқ юксак савияда ташкил этиш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

 

– Сайловларни демократик мезонлар асосида ўтказиш учун барча тадбирларни белгилаб олганмиз, – дейди туман сайлов комиссияси раиси И.Иброҳимов. – Замонавий компьютерлар интернетга уланган. Комиссия кутубхонасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами нафақат аъзолар, балки фуқаролар учун ҳам фойдали манба бўлиб хизмат қилмоқда. Округ сайлов комиссияларига яқиндан кўмак бериш туман сайлов комиссияси фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Сайлов комиссиялари аъзоларининг қонун нормалари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақидаги билимини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

 

Сайлов комиссиялари таркиби, округ харитаси, иш режаси ва навбатчилик жадвали бинонинг кўринарли жойига осиб қўйилди. Cайлов участкалари ҳам белгиланган талаблар асосида жиҳозланиб, сайловчилар учун барча шароит яратилди. Очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида сайловга тайёргарлик кўриш босқичлари ҳақидаги барча ахборотлар туман газетаси ва телевидениесида эълон қилинмоқда.

 

Сайлов муҳим сиёсий тадбир сифатида ёшларимиз ҳаётида ҳам ёрқин из қолдириши билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу йил сайловда туманимиздан қарийб 7 минг ўғил-қиз илк бор овоз беради.

 

– Президентимиз раҳнамолигида биз, ёшларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш, ташаббус ва интилишларимизни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Сўх қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ҳаётхон Мунавваржонова. – Бу йил сайловда биринчи марта қатнашиб, муносиб номзодларни сайлаш учун ўз муносабатимни билдираман. Менинг танловим ҳам шарафли, ҳам масъулиятли эканини чуқур англаган ҳолда, сайлов ҳақидаги тушунчаларимни, сайлов қонунчилиги борасидаги билимларимни оширишга ҳаракат қилмоқдаман. Шу мақсадда тенгдошларим билан коллежимизда ўтказилган “Ёшлар ва сайлов” мавзусидаги давра суҳбатида мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, ёш авлодни жисмоний ва маънавий баркамол инсонлар этиб тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдик.

 

М.Сулаймонов, ЎзА

9503

13Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар