Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Тараддуд қизғин

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича тузилган 589 сайлов участкаси мебель, компьютер, телефон, факс ва бошқа зарур техника воситалари, сайлов жараёнига оид ҳуқуқий адабиётлар билан тўлиқ таъминланмоқда.

 

Тахтакўпир туманида ташкил этилган 19 сайлов участкаси ҳам сайловчиларнинг эмин-эркин овоз бериши учун шай ҳолга келтирилмоқда. 377-сайлов участкасида “Тахтакўпир” посёлкаси ҳамда 1-маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги сайловчилар овоз беради. Бу ерда тиббиёт ходимлари, оналар ва болалар учун махсус хоналар ажратилиб, тўла жиҳозланган. Сайловчилар рўйхати, сайлов тўғрисидаги қонунлардан кўчирмалар кўринарли жойларга осиб қўйилган.

 

– Сайловларни очиқлик, ошкоралик ва тенглик тамойиллари асосида ўтказиш учун барча имкониятлар яратилди, – дейди туман сайлов комиссияси раиси Ангсатбой Тўрениёзов. – Овоз берадиган куни сайлов участкасига келолмайдиган сайловчиларнинг уйларига бориш учун транспорт, кўчма қути ва бошқа қулайликлар тахт қилинди. Аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-ташвиқот ишларида овоз бериш ўрни ва вақти ҳақида зарур маълумотлар берилаётир.

 

А.Ортиқбоев, ЎзА

4785

17Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар