Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ёшлар сайловда фаол қатнашади

Шу йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Унда миллионлаб ҳамюртларимиз, шу жумладан, биринчи марта овоз берадиган йигит-қизлар ҳам қатнашади.

 

Азамат ШАРИПОВ,

Тошкент давлат юридик университети талабаси:

– Маълумки, сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим қисми, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини билдиришнинг асосий шакли ҳисобланади. 21 декабрь куни фуқароларимиз мамлакатимизнинг истиқболдаги тараққиёт йўлини белгилаб олади. Мен давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда иштирок этаётганимдан жуда ҳам ғурурланаман. Бу мен учун юртимиз тақдирига ўз ҳиссамни қўшиш имконияти ҳамдир. Тошкент давлат юридик университетининг фуқаролик ҳуқуқи факультетида таҳсил оламан. Бугун республикамизда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ишончим комилки, Ўзбекистон парламенти ва маҳаллий Кенгашларга юксак фуқаролик масъулиятига эга инсонлар сайланади.

 

Исломбек ҚУТБИДДИНОВ,

тадбиркор (Наманган вилояти):

– Мен учун мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги муҳим воқеада қатнашиш катта масъулиятли вазифадир. Зотан, ўз келажагимни юртимиз миллий иқтисодиёти ривожланиши ва аҳоли фаровонлиги юксалиши билан муштарак тарзда кўраман. Республикамизда тадбиркорлик давлат томонидан кенг миқёсда қўллаб-қувватланаётгани, айниқса, диққатга сазовор. Мазкур саъй-ҳаракатлар пировардида кичик бизнес изчил суръатлар билан ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Шу сабабли сайловларда биринчи маротаба иштирок этиб, иқтисодиёт соҳасида кечаётган самарали ислоҳотларнинг мантиқий давоми ўз ифодасини топган сайловолди платформаси учун овоз бераман.

 

Анна МУСТАЕВА,

Навоий давлат педагогика институти талабаси:

– Шу йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда илк бора қатнашиш орқали ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, фуқаролик бурчимни адо этаман. Ушбу муҳим жараён арафасида сайлов қонунчилигини чуқур ўрганаяпмиз, тенгдошларим билан жуда кўп масалаларда баҳс юритаяпмиз, фикр алмашаяпмиз. Бугун ёш авлод вакиллари республикамиз аҳолисининг катта қисмини ташкил қилмоқда. Биз Ватанимизнинг ёрқин келажаги, юртимиз равнақи учун барча саъй-ҳаракатларини йўналтирадиган номзодлар сайланишини хоҳлаймиз.

 

Сарвар КАБИРОВ,

Янгийўл ижтимоий-иқтисодий коллежи ўқувчиси:

– “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати аъзосиман. Бошқа тенгдошларим сингари коллежимиз, шаҳримиз ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиб келаман. Ўқитувчиларимиз сайловлар жуда муҳим сиёсий тадбир эканлигини, бунда бизнинг овозимиз ҳал қилувчи аҳамият касб этишини таъкидлашади. Менинг овозим юртим келажаги учун катта аҳамиятга эга экани мен учун улкан шарафдир.

 

Муса НАРИМБЕТОВ,

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси:

– 2014 йил мен учун муҳим йил бўлди. Институт талабалари сафига қабул қилиндим. Шу йилнинг 21 декабрь куни давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловда биринчи марта қатнашишим, ҳеч шубҳасиз, мазкур йилда ҳаётимдаги залворли воқеалардан бирига айланади. Бу сиёсий тадбир ҳар бир сайловчи ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, жуда кўп нарса, хусусан, юртимиз келажаги айнан бизнинг овозимизга боғлиқ. Бугун биз, ёшлар зиммамиздаги масъулиятни чуқур англаб етганмиз. Шунинг учун ҳам ўз фуқаролик бурчимизни амалга ошириш баробарида, жамиятдаги энг долзарб масалаларни ҳал қилишга бел боғлаган номзодларга овоз берамиз.

 

Адҳам РАШИДБЕКОВ

ёзиб олди,

«Халқ сўзи» газетаси мухбири.

5771

22Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар