Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Ёшлар сайловда фаол иштирок этади

2014 йилги сайловни ёритиш бўйича республика матбуот марказидаСайловда иштирок этишменинг конституциявий ҳуқуқиммавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси экспертлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати масъул ходимлари ва фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари С.Ортиқова ва бошқалар фуқаролар, шу жумладан, ёшларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштироки демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришда муҳим омиллардан бири эканини таъкидлади. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дустури ижросини таъминлаш доирасида ёшларнинг сайлов кампаниясида фаол иштирок этиши, ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

 

Тадбирда сўнгги йилларда сайлов қонунчилигига киритилган ва миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш ҳамда эркинлаштириш, сайлов жараёнининг очиқлик ва ошкоралик принципларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган маърузалар тингланди.

 

Бундай янгиликларни ёшларга етказишда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳам фаол иштирок этаётгани қайд этилди. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – давлат равнақи ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида ҳаракат фаоллари “тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида жойларда ёшларнинг сайлов тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган анжуманлар ўтказмоқда.

 

Шунингдек, “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. “Юрагингдан овоз бер!”, “Сенинг овозинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга!”, “Биринчи марта овоз бераман!”, “Фуқаролик позициянгни намоён эт!” мавзуларида видеороликлар, баннер ва буклетлар тайёрланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси каналлари, нодавлат теле ва радиостанциялар орқали сайлов қонунчилиги нормалари ҳақида ёш сайловчиларни хабардор қилиш, уларнинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий роликлар эфирга узатилмоқда.

 

ЎзА

5950

25Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар