Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Вазифалар белгилаб олинди

Қашқадарёда сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда округ сайлов комиссиялари олдида турган вазифаларга бағишланган семинар ўтказилди.

 

Вилоятдаги округ сайлов комиссиялари аъзолари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, ҳар кимнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган сайлов тизими яратилгани алоҳида таъкидланди.

 

Тадбирда сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда округ комиссиялари олдида турган вазифалар, округ ва участка сайлов комиссиялари ўртасида маблағларни тақсимлаш ҳамда молиявий тартибни назорат қилиш каби мавзуларда маърузалар тингланди. Округ сайлов комиссияларининг галдаги вазифалари белгилаб олинди.

 

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Ў.Баротов, ЎзА

2683

26Ноябрь 2014



Долзарб мавзулар