Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Пухта тайёргарлик кўрилди

Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига 21 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

 

– Депутатликка номзодлар рўйхати матбуотда эълон қилинди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Ерназар Жуманазаров. – Сиёсий партияларнинг сайловолди дастури телевидение, радио ва газеталарда қонунда белгиланган тартибда тарғиб қилинмоқда.

 

Сайловолди тайёргарлик ишларини кенг ёритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳузурида тузилган матбуот маркази томонидан ўтказилаётган анжуманларда ушбу муҳим сиёсий жараённинг бориши ҳақида мунтазам маълумотлар бериб борилмоқда.

 

Сайловлар қонунчилик доирасида, уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун 589 сайлов участкасининг барчасида пухта тараддуд кўрилди.

 

А.Ортиқбоев, ЎзА

5372

03Декабрь 2014



Долзарб мавзулар