Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Адолатлилик ва ошкоралик – асосий мезон

Андижон вилоятида ҳам 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни юксак савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Сайловлар халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодаланиши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишининг асосий кўринишларидан биридир.

 

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда сайловлар бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос, яъни қонунчилик базаси миллий тажриба ва умумэътироф этилган халқаро нормалар асосида шакллантирилган. Сайлов қонунчилигига сайлов ҳуқуқи эркинлиги, сайловларнинг очиқлиги ва шаффофлиги принциплари тўла амалга ошишини таъминлаш, депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини олиб боришда тенг шароитлар яратиб бериш, умуман, сайлов жараёни билан боғлиқ ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонун ҳужжатларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш турлари, шакл ва усуллари қатъий белгилаб қўйилган.

 

Сайлов комиссияларининг демократик асосда шакллантирилгани, комиссиялар ўз фаолиятини эркин ва мустақил олиб бориши, шунингдек, умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи, яширин овоз бериш каби тамойилларнинг қонунчилигимизда қатъий белгилаб қўйилгани сайловларнинг юқори савияда ва демократик асосда ўтишини таъминлайди.

 

Андижон вилояти сайлов комиссияси томонидан бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Сайлов округ ва участкалари фаолиятини ташкил этиш, сайлов комиссиялари раислари ва аъзоларининг сайлов қонунчилиги борасидаги билим ва тушунчаларини юксалтириш, сиёсий партиялар томонидан тарғибот ишларини ташкил этиш, сайлов округ ва участкалари ҳамда сиёсий партияларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш сингари йўналишлар бўйича давра суҳбатлари, семинар ва мулоқотлар ўтказилди.

 

Сайлов округ ва участкаларининг барчаси зарур жиҳозлар, техник воситалар ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминланди.

 

Айни кунларда оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида сайловларда иштирок этиш тартибларини тушунтириш, уларнинг сайлов қонунчилигига оид билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Мухтасар айтганда, демократия ва халқ хоҳиш-иродасининг ифодаси бўлган сайловларнинг юқори савияда ўтиши учун вилоятда барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мазкур сиёсий жараён амалдаги қонунлар доирасида, адолатли, ошкоралик каби демократик тамойиллар асосида ўтказилади.

 

Абдуғулом Султонов,

Андижон вилояти сайлов комиссияси раиси.

 

ЎзА

6957

04Декабрь 2014



Долзарб мавзулар