Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Долзарб мавзулар | Рўйхатга ўтиш

Келажагимиз учун овоз берамиз

Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Бу йилги сайловда вилоятдан бир ярим миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этади. Уларнинг 190 мингдан зиёди биринчи марта сайловда қатнашаётган йигит-қизлардир. ЎзА мухбири сайловларда илк марта овоз берадиган ёшлар билан суҳбатлашди.

 

Нилуфар Юсупова, Термиз давлат университети талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси:

 

– Соғлом бола йили менинг ҳаётимда унутилмас воқеаларга бой бўлди. Президентимиз фармонига мувофиқ санъат соҳасидаги изланишларим Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Термиз санъат коллежини муваффақиятли тугатиб, Термиз давлат университети талабалари сафига қўшилдим. Ана шундай қувончли йилда сайловларда илк марта иштирок этаётганимдан фахрланаман.

 

Мамлакатимизда биз, ёшларнинг ўқиб-изланишимиз, истеъдод ва қобилиятимизни кенг намоён этишимиз учун барча шароит яратилган. Термиз санъат коллежида рақс санъатини чуқур ўргандим. Сайловда иштирок этиш Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз ҳаётининг бундан-да фаровон бўлишига ҳисса қўшиш учун катта имкониятдир. 21 декабрь куни биринчи марта ўз хоҳиш-иродамни эркин ифода этиб, муносиб номзодлар учун овоз бераман.

 

Маҳбуба Қаршиева, ёш тадбиркор:

 

– Давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловлар йилида коллежни муваффақиятли тамомлаб, мустақил ҳаётга йўлланма олдим. Тикувчилик йўналишидаги бизнес режамни “Микрокредитбанк” қўллаб-қувватлаб, имтиёзли кредит ажратди. Ушбу маблағ эвазига оилавий корхона ташкил этиб, замонавий дастгоҳлар харид қилдим. Онам ва опам билан биргаликда хотин-қизлар, болалар кийим-кечаклари, дарпардалар тикиб, буюртмачиларга ўз вақтида етказиб бермоқдамиз.

 

Юртимизда тадбиркорликнинг жадал ривожланишида қабул қилинаётган қонунларнинг аҳамияти беқиёс. Бинобарин, бўлажак сайловлар зиммамизга катта масъулият юклайди. Сайловлар арафасида сиёсий партияларнинг платформаси ва номзодлар дастури билан танишмоқдамиз. Бу йил сайловда илк марта қатнашаман. Бош қомусимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқимдан фойдаланиб, сайловолди дастурида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий секторни юксалтириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга ҳисса қўшишни мақсад қилган номзодга овоз бераман.

 

Маъруфжон Муродуллаев, Термиз олимпия захиралари коллежи ўқувчиси:

 

– Сариосиё туманида туғилиб, вояга етдим. Болаликдан спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланаман. Қишлоғимизда спорт билан дўст тутиниш учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд. Кенг, ёруғ болалар спорти иншооти замонавий усулда жиҳозланган. Отамнинг айтишича, улар бундай шароитларни орзу ҳам қилмаган экан. Коллежда ҳам ҳавас қиладиган шароитлар яратилган.

 

Спорт туфайли дунёнинг турли давлатларида бўлдим, нуфузли мусобақаларда Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслигини намоён этишга ҳаракат қилдим. Шу йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган II Параосиё ўйинларида 800-1500 метр масофага югуриш бўйича иккита олтин медални қўлга киритдим. 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган XV Паралимпия ўйинларида иштирок этишга йўлланма олдим.

 

Биз, ёшлар бўлажак сайловда фаол иштирок этиб, эртанги порлоқ келажагимиз, юртимиз равнақи ва осойишталиги учун овоз берамиз.

 

Х.Маматрайимов, ЎзА

7067

04Декабрь 2014



Долзарб мавзулар